Торрес "Атлетико"нинг ёшлар жамоасини бошқаради
"Атлетико" Мадрид клубининг афсонавий ҳужумчиси Фернандо Торрес "матрасчилар"нинг ёшлар жамоасига устозлик қиладиган бўлди.
Клуб расмий сайтининг хабар беришича, 37 ёшли испаниялик мутахассис билан 2022 йилнинг ёзига қадар шартнома имзоланган.
Бундан аввалроқ Торрес яна футболчилик фаолиятини давом эттирмоқчилиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бироқ у якунда мураббийлик қилишга қарор қилди.
Маълумот учун, Торрес "Атлетико" сафида 2001-2007 ҳамда 2015-2018 йилларда тўп сурган.
Фикрлар