Торрес ва Савич жазоланди

Ферран Торрес ва Стефан Савич 2 ўйинга чемпионат баҳсларидан четлаштирилди.

Ла Лига қўмитаси Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳимоячиси Стефан Савич ва "Барселона" ҳужумчиси Ферран Торресни 2 ўйинга дисквалификация қилди, деб хабар берди лига матбуот хизмати.

16-тур доирасидаги "Атлетико" - "Барселона" (0:1) ўйинида қизил карточка олган футболчиларга қўшимча жазо белгиланди. Савич ва Торрес қўшиб берилган дақиқаларда муштлашиб кетиб, майдондан четлатилганди.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" 16 ўйинда 41 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида 1-ўринни эгаллаб турибди. Мадрикликлар эса 27 очко жамғариб, 5-поғонани банд этган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!