
Тўрт футболчи ҳалок бўлди
Ливияда юз берган кучли сув тошқини оқибатида тўрт нафар футболчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Ал-Жазира” хабар берди.
- Шахин Ал-Жамил, Солиҳ Сасси, Шалуф Ал-Ҳусайн ва Мунтхер Садакининг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирамиз, - деб баёнот берди Ливия футбол федерацияси.
Сув тошқини Ўртаер денгизида содир бўлган “Дениэль” тўфони сабабли келиб чиққани маълум қилинди.
Оммавий ахборот воситалари хабарига қараганда, ҳозирнинг ўзида ҳалок бўлганлар сони икки минг нафардан ортиб кетди, жароҳатланганлар эса беш минг кишидан зиёд.
Фикрлар