Тўртта гол ўтказган дарвозабон бир мушт билан Роналдунинг бурнини ёрди (фото)
Миллатлар лигаси доирасида Чехия терма жамоаси Португалияга 0:4 ҳисобида мағлубиятга учради. Беллашувнинг биринчи бўлимида чехияликлар посбони Томас Вацлик тўпга чиқишда Криштиану Роналдунинг юзига беихтиёр зарба бериб юборди.
Учрашувдан кейин Вацлик фикр билдирди.
- Оғир мағлубиятдан кейин гапириш қийин. Ҳайратдамиз. Жамоамиз яхши ўйнай олмади. Ҳаракатларимиз камлик қилди. Энди Миллатлар лигасининг ҳал қилувчи ўйинига пухта тайёргарлик кўриш учун тўрт кун вақтимиз бор.
Португалия – фақатгина Роналдудан иборат эмас. Уларнинг таркибида фантастик ўйинчилар кўп. Жуда қийин бўлди. Улар жуда яхши ўйнади ва ўз имкониятларини кутишди. Икки марта бўш дарвозага тўп киритишди, - деди Томаш Вацлик.
Фикрлар