Тош кўтариш. “Олтин йўлбарс” турнирида ўзбекистонлик спортчи янги рекордлар ўрнатди
Россиянинг Екатеринбург шаҳрида куч ва жанговар спорт ўйинларининг тош кўтариш йўналиши бўйича ўтказилган XVI “Олтин йўлбарс” халқаро турнирида мамлакатимиз вакили Антон Старостин ғолибликка эришди.
Дунёнинг 15 га яқин давлатидан 200 нафардан зиёд маҳоратли спортчилар қатнашган баҳсларда ҳамюртимиз аввалига 55 килограммлилар орасида тош кўтариш баҳсида 777 марта ҳамда 57.5 килограммлилар орасида эса 888 марта кўтарган ҳолда чемпионликка эришди.
“Олтин йўлбарс” халқаро турнири ҳакамлар ҳайъати Антон Старостиннинг тош кўтаришнинг икки тоифасида эришган ушбу натижаларини Осиё ва жаҳон рекорджлари сифатида эътироф этди.
Халқаро турнир якунида ғолиб ва совриндорлар, мусобақа рекордчилари махсус совға ва сертификатлар билан тақдирланди.
Фикрлар