Тошкент, Қибрай ва "Пахтакор" стадиони - ҳаётимнинг бир қисми бўлиб қолади. Аббос Файзуллаев "Пахтакор" билан хайрлашди
ЦСКА футболчисига айлангнан Аббосбек Файзуллаев ижтимоий тармоқдаги саҳифасида "Пахтакор" жамоаси ва мухлислари билан хайрлашди.
"Шу кунгача юрагимда фақат бир жамоа бор эди. Футболдаги илк қадамларимни "Пахтакор"да ташладим ва академиядан миллий терма жамоагача бўлган йўлни босиб ўтдим. Аввало барчаси учун жамоамдан миннатдорман. Лекин фаолиятимда кейинги қадамни ташлаш вақти келди.
Шу кунгача мен билан бўлган барчага, жамоадошларимга, мураббийлар штабига, жамоада ишлайдиган барча ҳодимларга ҳамда ўзимни кучлироқ чемпионатда синаб кўришимга имкон яратиб берган клуб раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Мен буни ҳеч қачон унутмайман.
Ва албатта "Пахтакор" мухлисларига алоҳида миннатдорчилигимни билдираман. Ҳар доим сизларнинг қўллаб-қувватлашингизни сезиб турдим. Сизлар мен учун доимо энг зўрисизлар.
Тошкент, Қибрай ва "Пахтакор" стадиони - ҳаётимнинг бир қисми бўлиб қолади", - деди 19 ёшли футболчи.
Фикрлар