“Тошкент девори” ва “Ҳумо”нинг яна икки дарвозабони мавсумни қандай ўтказди?

Музга ҳар доим биринчи бўлиб дарвозабон таклиф этилади ва биз ҳам “Ҳумо” хоккейчиларига оид статистикани айнан дарвозабон амплуасидан бошлашга қарор  қилдик.

rona,dima

62 Роман Смирягин

Мунтазам чемпионат. 47 ўйин, 2591.25 дақиқа, 1144 зарба, 88 бор шайба ўтказиб юборган, 24 ғалаба, 15 мағлубият, 3 қуруқ ўйин, ишончлилик коэффициенти 2.04, Қайтарилган зарбалар фоизи  92.3 %

Плей-офф. 9 ўйин, 537.23 дақиқа, 278 зарба, 19 бор шайба ўтказиб  юборган, 5 ғалаба, 4 мағлубият, 1 қуруқ ўйин, ишончлилик коэффициенти 2.12, қайтарилган зарбалар фоизи  93.2 %

smiryagin6

Маҳаллий журналистлар томонидан “Тошкент девори”, деб аталган Смирягин мавсумни деярли бир маромда ўтказди. Ўзи ўйнаган жамоаларнинг доимо асосий посбони бўлган Роман “қанотлилар” сафида ҳам бу анъанасини давом эттирди. Январь ойида унинг ўйинларида бироз ишончсизлик пайдо бўлди, аммо Дмитрий Лозебников жамоани қутқарди. Шу тариқа, Смирягин “Ҳумо”нинг мавсум давомида ўтказган 65 учрашувидан 56 тасида иштирок этди.

“Рязань” билан баҳсда дарвозасини қуруқ сақлаган Смирягин мунтазам чемпионатда яна икки бор, плей-оффда эса бир бор қуруқ ўйин ўтказди.

Плей-оффда унинг дарвозасига йўлланган зарбалар сони ошган бўлсада, “Ҳумо”нинг 62-рақамли хоккейчиси дарвозабон – ярим жамоадан ҳам кўпроқ эканлигини намойиш этди. Воскресенскда “Звезда”га қарши кечган сўнгги икки баҳсда унинг статистикаси бироз ёмонлашган бўлсада, Смирягин тошкентликлар тарихида ўзининг ўчмас изини қолдиришга эришди.


72 Дмитрий Лозебников

Мунтазам чемпионат. 7 ўйин, 288.49  дақиқа, 181 зарба, 9 бор шайба ўтказиб юборган, 3 ғалаба, 1 мағлубият, қуруқ ўйинлар сони 0, ишончлилик коэффициенти 1.87, қайтарилган зарбалар фоизи 95.0 %

Плей-офф. 2 ўйин, 124.00 дақиқа, 64 зарба, 5 бор шайба ўтказиб юборган, 0 ғалаба, 2 мағлубият, қуруқ ўйинлар сони 0, ишончлилик коэффициенти 2.42, қайтарилган зарбалар фоизи 92.2 %

lozebnikov

Январь ойида Москванинг “Звезда” клубидан келган Лозебников тез орада тошкентлик мухлисларнин суюклисига айланди. Ёш бўлишига қарамай, ажойиб руҳий барқарорлик ва юксак маҳорат кўрсатди. Айнан унинг “Ҳумо” сафига келиб қўшилиши дарвоза чизиғида ҳам рақобат пайдо бўлишига сабаб бўлди. 72-рақам эгаси тошкентликлар сафида фақатгина қуруқ ўйин ўтказа олмади холос. Аммо бу унга келгуси мавсум учун яхши мотивация бўлиши аниқ.


61 Роман Голованов

Мунтазам чемпионат. 8 ўйин, 188.02 дақиқа, 105 зарба, 12 бор шайба ўтказиб юборган, 0 ғалаба, 3 мағлубият, қуруқ ўйинлар сони 0, ишончлилик коэффициенти 3.83, қайтарилган зарбалар фоизи 88.6 %

Плей-офф. 1 ўйин, 24.53 дақиқа, 5 зарба, шайба ўтказиб юбормаган, 0 ғалаба, 0 мағлубият, қуруқ ўйин йўқ, ишончлилик коэффициенти 0.00, қайтарилган зарбалар фоизи 100.0 %

editor_golovanov-site

Головановнинг жамоага киришиб кетиши жуда ҳам қийин бўлди ва мунтазам чемпионат доирасидаги 8 баҳсда музга чиққан бўлсада дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола олмади. Бунга бир қанча сабаблар бор эди. 61-рақам эгаси “Ҳумо”нинг учинчи дарвозабони бўлди ва фақатгина жамоанинг ўйини чиқмай турган вақтда музга тушгани боис Головановнинг статистикаси у қадар яхши эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!