Тошкент шаҳар ITKF каратэ-до терма жамоаси эришган муваффақиятлари учун муносиб тақдирланди

4-6 январь кунлари Ҳиндистоннинг Андра-Пратеш шаҳрида ITKF каратэ-до бўйича клублар ўртасида халқаро турнир ўтказилди. “Ката” йўналишида онлайн тарзда ташкил этилган ушбу мусобақа ўсмир-ёшлар ва катталар ўртасида бўлиб ўтди. Мазкур турнирда Тошкент шаҳри жамоаси ҳам иштирок этиб, ажойиб натижани қайд этди. Жумладан, тошкентликлар 5 та олтин, 3 та кумуш ва 7 та бронза медалини қўлга киритди.

Кеча, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейида совринли ўринларни қўлга киритган ушбу спорчиларимизни тақдирлашга бағишланган тадбир ташкил этилди.

шуха ака1

Ушбу тадбирга ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг ўринбосари Сарвар Деҳқонович Мамаюсупов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар “Камалак” болалар ташкилоти бош координатори Зуҳра Нарзуллаевна Саидова, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейи директори Равшан Маҳкамбоевич Ниғматов спортчиларга ўзларининг қимматли маслаҳатлари ва таклифларини билдиришди.

Шунингдек, сўзга чиққан Ўзбекистон ITKF каратэ-до федерацияси раиси Шуҳратжон Кушмуратов барчага ўз миннатдорчилигини билдирган ҳолда, ушбу спорт турини юртимизда янада ривожлантириш ишлари изчил равишда олиб борилаётганлиги ва ҳали улкан муваффақиятлар олдинда эканлигини таъкидлаб ўтди.

Якунда, халқаро турнирда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган каратэ усталари муносиб равишда тақдирланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!