"Тошкент сити"дан уй, "Gentra", ўйиндан олдин ва кейин пул мукофотлари олган "Андижон" клубининг қарздорликлари бор. Жамоадан 3 очко олиб ташланмоқчи

ПФЛ бош директори маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев ижтимоий тармоқдаги ўзининг саҳифасида "Андижон" клубининг қарздорлиги, жамоага 3 очко олиб ташлаш хавфи борлигини ёзди.

- Шу вақтгача “Андижон” футбол клуби ҳақида илиқ фикрлар ёздик. Жамоа Суперлигага чиқишидан ташқари, стадионини ҳам янгилаб олди.

“Соғлом авлод”нинг очилиш куни футболчилар учун аталди. Футболчилардан бири Gentra автомашинасига эга чиқди. Яна бир футболчига Тошкент ситидан уй ваъда қилинди. Жамоа аъзолари ўйиндан олдин алоҳида 10 миллион сўмдан ва ўйиндан кейин яна пул олишди. Ўқишга кира олмаётган уч абитуриент футболчига ёрдам қилиш белгиланди. Андижонлик ҳар бир футболчига 1 гектардан ер, хуллас, Суперлиганинг чемпион жамоаси футболчилари ҳам орзу қиладиган шароит.

4661555633901

Умуман олганда, вилоят ҳокимининг футболга бундай ғамхўрлиги кўпчиликнинг ҳавасини келтиради. Бироқ танганинг орқа томонида ҳал қилиниши керак бўлган ишлар ҳам бор. Масалан, “Андижон” футболчиларининг тиббий кўриги учун клуб тиббий марказдан қарздор. Жамоа, шунингдек, ЎзПФЛ олдидаги молиявий мажбуриятларини ҳам бажармаган. Эркак футболчилар рағбатлантирилаётган бир вақтда, айрим аёл футболчилар ўз ҳақларини ололмай, ариза ёзиб юрибди. Қолаверса, “Андижон” футбол клубига Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмита томонидан белгилаб берилган вақт тугади.

3121555633751

Бугун ЎзПФЛ Ўзбекистон футбол ассоциациясига қўмиталари орқали “Андижон”дан 3 очко олиб ташлаш сўрови билан мурожаат қилади. Юқоридаги совғалар клуб келажаги учун қанчалик фойдали, айтиш қийин. Бироқ яхши йўлга тушиб олишни истаган клуб, ортда қолган муаммоларни ҳам ҳал қилиши керак. Яъни, муаммодан қочиш эмас, уни ечиш тўғри йўл. Балки ҳокимнинг бу гаплардан хабари йўқдир. Ишонамизки, хабар топгани ҳамоноқ, муаммолар ечилади ва натижада клуб юқоридагилардан кўра кўпроқ фойда кўради, - дея ёзиб қолдирди Диёр Имомхўжеав телеграмдаги ўзининг саҳифасида.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Мурад Тулкинбаев
26/04/2019 13:28
Буса куролмайсан, бумаса беролмайсан, Андижон карзини ковлаб 3 очко олгунча ......... Огин!
Уша пфл инг 300 млн. тулаб куйсин
&
darwesh
26/04/2019 12:40
шу пулларга вилоятда футбол майдонлари курилса, 5-6 йилда футболда натижалар хам бошкача булармиди... Бу гаплар факат Андижонга тегишли эмас