Тошкент яна бир катта йиғинга мезбонлик қилмоқда

  • 20.11.2025 22:17
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс

15 ноябрдан 30 ноябргача пойтахтимиз Тошкент, ўзида халқаро қўшма ўқув-машғулот йиғинини ташкил этмоқда. Бу сафар йиғинга Қозоғистоннинг биринчи ва иккинчи рақамли боксчилари, Тунис вакиллари ва Қирғизистонлик спортчилар ташриф буюришган. 

Машғулотлар Республика Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази залида ҳамда, Баҳодир Жалолов номидаги боксга ихтисослаштирилган спорт мактабида бўлиб ўтмоқда.

Ушбу йиғинда терма жамоалар ўзаро билим ва кўникмалар билан бўлишиб, олдинда турган муҳим мусобақаларга тайёргарликни олиб боришмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!