“Тошкент ёзи-2019” турнири старт олди

Бугун, Халқаро Шахмат Aкадемиясида “Тошкент ёзи-2019” турнирига старт берилди. Унда 250 га яқин шахматчилар дона суришмоқда.

Ўзбекистон шахмат Федерацияси матбуот хизматининг хабар беришича, мукофот жамғармаси 7.000.000 сўм бўлган ушбу турнирда иштирокчилар “A” ва “Б” гуруҳларига бўлинган ҳолда ҳаракатланишмоқда.

photo_2019-07-12_17-04-49

Турнирга бўлган қизиқишни  қўшни республикалардан ташриф буюрган шахматчилар сонидан ҳам билиш мумкин.

Турнир 20 июл куни ўз ниҳоясига етади. Ғолиб иштирокчиларга медаль, серификат ҳамда пул мукофотлари топширилади.

photo_2019-07-12_17-04-50

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!