Тошкентда бўлиб турган "Реал" собиқ футболчиси "Бунёдкор"га ташриф буюрди

Хабарингиз бор, кеча испаниялик машҳур футбол юлдузи Фернандо Морьентес «Оқ-тепа» футбол клубининг ташаббуси ва таклифига кўра, юртимизга ташриф буюрди.

Бугун эса, собиқ ҳужумчи «Бунёдкор» меҳмони бўлди. Мартабали меҳмонга ЎФАнинг биринчи вице-президенти Равшан Эрматов, Фахрийлар кенгаши раиси Тўлаган Исоқов ва «Бунёдкор» футбол клуби директори Улуғбек Мирзаев ҳамроҳлик қилди. Фернандо Морьентес даставвал, «Бунёдкор» стадиони билан яқиндан танишди, музейни кўздан кечирди. Сўнг, «Бунёдкор» академиясида тарбияланувчилари, Тошкент шаҳар футбол академиясида таълим олаётган болалар ҳамда мураббийлик курсларида ўқиётган ёш умидли мутахассислар билан учрашиб, уларни қизиқтирган бир қатор саволларига жавоб қайтарди.

Тадбир якунида Равшан Сайфиддинович мартабали меҳмонга ЎФАнинг эсталик совғаларини топширди. Улуғбек Абдусатторович эса, Фернандо Морьентесга анъаналаримизга хос ва мос бўлган зарбоф тўн кийдирди. Шу тариқа, испаниялик футбол юлдузини «Бунёдкор»га ташрифи ўз ниҳоясига етди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!