Тошкентда дарвозабонлар мураббийлари учун ОФКнинг Level-1 ўқув курслари бошланди

Мазкур ўқув курслари "Чиғатой" спорт мажмуасида бўлиб ўтмоқда.

Курсларда ОФКнинг камида "С" сертификатига эга бўлган 20 нафар дарвозабонлар мураббийлари иштирок этяпти. Курс қатнашчилари орасида Ғайрат Ҳасанов, Валерий Карпенко, Тимур Ғаниев, Ғайрат Ўдаев каби мураббийлар бор.

Ўқув курсларида эронлик мутахассис Жалол Башарзод Маҳбубий инструктор сифатида фаолият юритмоқда. Координатор - ЎФА етакчи мутахассиси Даврон Қудратуллаев.

Level-1 ўқув курсларини ташкил қилишдан асосий мақсад, мамлакатимизда кучли дарвозабонлар мураббийларини тайёрлашдан иборат.

Ўқув курслари 16 мартга қадар давом этади. Якунда имтиҳонларни муваффақиятли топширган мураббийлар ОФКнинг Level-1 сертифакатлари ҳамда ЎФАнинг 3 йилга мўлжалланган лицензияларини қўлга киритишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!