Тошкентда Корея Республикаси элчиси кубоги учун мусобақа старт олди
Тошкентда таэквондочилар ўртасида Корея Респбуликасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси жаноб Ким Хи Санг кубоги учун мусобақа бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Юқоридаги манбага кўра, ушбу мусобақада 600дан зиёд таэквондочилар иштирок этишлари кўзда тутилган.
Мусобақанинг очилиш маросимидан олдин Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси раиси Шерзод Ташматов Ким Хи Сангга эсдалик совғасини топширди.
Фикрлар