Тошкентда мукофот жамғармаси 639 миллион сўм бўлган мусобақа ўтказилади. Унда ҳамма қатнашиши мумкин

TIGGO 2 PRO

2025 йил 13 апрель куни Тошкент шаҳри яна энг кутилган спорт тадбирларидан бири – VII Тошкент халқаро марафонига мезбонлик қилади. Бу йил марафон (42 км), ярим марафон (21 км) ва 10 км масофага югуриш трассалари "Янги Ўзбекистон" боғига туташ йўл бўйлаб, 3 км масофа эса бевосита боғ ҳудудида ташкил этилади.

VII Тошкент халқаро марафонининг мукофот жамғармаси 639 миллион сўмни ташкил этади. Бунга қўшимча равишда, эркаклар ва аёллар ўртасида марафон масофасида Ўзбекистон миллий рекордини ўрнатганларга 15 миллион сўм, ярим марафон масофасида эса 10 миллион сўм ажратилади.

Марафонда барча хоҳловчилар – фуқаролигидан қатъи назар, профессионал спортчилар ҳам, ҳаваскорлар ҳам иштирок этишлари мумкин. 

42 км (марафон), 21 км (ярим марафон), 10 км, 3 км масофаларга югуриш ҳамда шимолий юриш мусобақаларида 15 ёшдан ошган эркаклар ва аёллар иштирок этишларига рухсат берилади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!