Тошкентда от йўрттириш бўйича халқаро турнирлар бўлиб ўтди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Тошкентда от спортининг турли йўналишлари бўйича нуфузли мусобақалар ўтказилмоқда. Куни кеча от йўрттириш бўйича CDI3* ва CDI1* таснифидаги халқаро турнирлар якунланди.

CDI3* таснифидаги мусобақанинг катта соврини ҳамюртимиз Алина Шевсовага насиб этди. Спортчимиз “Замперони” лақабли отида Гран-при совринига эга чиқди.

Аҳамиятлиси, Шевсова CDI1* йўналишида ҳам энг юқори балл жамғаришга эришди. Ушбу дастурда унга “Носито Де Музе” тулпори ҳамроҳлик қилди. Шунингдек, Феруза Абдуллаева “Лидер” оти билан бронза медалига сазовор бўлди. Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!