Тошкентда Париж Олимпиадасига лицензия берувчи Осиё чемпионати старт олди
Бугун Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича ёшлар ва катталар ўртасида Осиё чемпионати бошланди. Қитъамизнинг 23 мамлакатидан 150 нафарга яқин атлет қатнашаётган турнирда катталар ўртасида яккалик йўналишининг кўпкураш дастурида Париж-2024 йўлланмаси ўйналади.
Регламентга кўра, мазкур дастурда фақат ғолиб бўлган спортчигина Олимпиада лицензиясига эга чиқади. Мусобақа доирасида 16-19-май кунлари эркаклар, 24-26-май кунлари аёллар тоифасидаги баҳслар ўтказилади. Бугун эркаклар ўртасида яккалик ва жамоавий дастурдаги кўпкураш баҳсларида медаллар ўйналади.
Маълумот учун, ҳозирги пайтга қадар Ўзбекистон ҳисобида спорт гимнастикаси бўйича Париж-2024 Олимпиадаси учун 2 та йўлланма мавжуд. Ушбу йўлланмалар Ҳабибулло Эргашев ва Расулжон Абдураҳимовга тегишли.
Фикрлар