
Тошкентда "сабантуй" байрами доирасида Татар кореш бўйича турнир ўтказилди
2025 йил 25 май куни Тошкент шаҳридаги “Мирзо Улуғбек” истироҳат боғида татар-бошқирд халқларининг дўстлик, меҳнат, санъат ва спорт байрами — “Сабантуй” юқори кайфиятда бўлиб ўтди.
Байрам доирасида боғ марказида Халқаро Корэш федерацияси (tatar koresh) ташаббуси билан эркаклар ўртасида турнир ташкил этилди.
Беллашувлар Халқаро Корэш федерацияси (tatar koresh) қоидалари асосида ўтказилди. Мусобақани халқаро тоифали ҳакамлар бошқарди: бош ҳакам — Руслан Маматов (Россия), Исмоил Бекмуҳаммедов (Россия) ва Шавкат Мирзақулов (Ўзбекистон).
Томошабинлар ҳар бир беллашувни катта қизиқиш ва завқ билан кузатиб боришди.
Беллашувларга жаҳон чемпионати совриндори, дзюдо бўйича жаҳон вице-чемпиони, сумо бўйича жаҳон чемпиони, муҳтарам Хабиль Бикташевнинг ташрифи иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.
Ғолиблар қуйидагича аниқланди:
–75 кг вазн тоифаси:
1. Ортиқжон Юлдошев
2. Камрон Намозбоев
3. Жавлон Эркинбоев
3. Мансур Абдуллаев
–90 кг вазн тоифаси:
1. Ҳусан Абдураҳимов
2. Диёр Шодмонов
3. Диёр Худойберганов
3. Диёр Махсутбоев
+90 кг вазн тоифаси:
1. Ислом Носиров
2. Илёс Мирзаҳметов
3. Умид Холматов
3. Зайлобиддин Ортиқов
Мусобақа якунида боғдаги саҳнада тантанали тақдирлаш маросими ўтказилди. Ғолиб ва совриндорлар Халқаро Корэш федерацияси томонидан медаллар ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
+90 кг вазн тоифасида биринчи ўринни қўлга киритган ва мусобақанинг мутлақ ғолиби бўлган Ислом Носировга анъанага кўра қўчқор совға қилинди.
Тантанали маросимда қуйидаги фахрий меҳмонлар иштирок этишди:
— Халқаро Корэш федерацияси бошқарув раиси, спорт устаси, иқтисод фанлари номзоди Равиль Ногуманов (Россия);
— Татар маданият маркази раиси, иқтисод фанлари доктори, профессор Ришат Набиуллин;
— уч карра Олимпия ўйинлари иштирокчиси, Осиё ўйинлари чемпиони Равил Начаев;
— Халқаро Корэш федерацияси президентининг маслаҳатчиси, адлия генерали Эркин Абзалов;
— Осиё белбоғли кураш конфедерацияси президенти Мўмин Муратов;
— Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров;
— классик кураш бўйича жаҳон чемпиони Камиль Фатхуллин.
Фикрлар