Тошкентда халқаро тоифадаги турнирлар муваффақиятли ўтказилди

Жорий йилнинг 27 март – 3 апрел кунлари Тошкент шаҳрида халқаро спорт устаси ҳамда халқаро гроссмейстер унвонлари учун нормативларни бажаришга қаратилган "“Tashkent GM Round Robin" ва "Tashkent IM Round Robin" турнирлари бўлиб ўтди.

Мазкур нуфузли мусобақаларда 8 та давлатдан жами 20 нафар шахматчи иштирок этди. Турнирлар давра тизимида, 9 турдан иборат шаклда ташкил этилди ва юқори савияда, муросасиз баҳсларга бой тарзда ўтказилди.

Якуний натижалар:

Қувонарлиси, ушбу турнирларда ҳамюртларимиз юқори натижаларни қайд этди. Жумладан, Ботиралиев Абдумажид "Tashkent IM Round Robin" мусобақасида 1-ўринни эгаллаб, +147 рейтинг очкосини қўлга киритди.

Шунингдек, яна бир вакилимиз Матякубов Миразиз халқаро спорт устаси (IM) нормативини муваффақиятли бажарди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!