Тошкентда янги хоккей клуби ташкил этилди

Ўзбек хоккей оиласи яна биттага кенгайди. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг - МВСК жамоаси ташкил этилди. Кеча эса пойтахтимиздаги муҳташам "Ҳумо Арена" муз саройида янги клубнинг тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Янги жамоа ўзининг илк ўртоқлик баҳсини "Ҳумо" фахрийларига қарши ўтказди. Ўзбекистон хоккей федерацияси Бош котиби Шукур Каримов, ЎХВ вице-президенти ва "Ҳумо" жамоаси директори Кирилл Матвеев, "Ҳумо" бош менежери Нормундс Сейейс каби фахрийлар ҳам музда ажойиб ўйин кўрсатишди.

Голларга бой тарзда кечган учрашувнинг асосий вақтида "армиячилар" ғалаба қозонишди, буллитлар сериясида эса "Ҳумо" фахрийлари устун келишди.

Шунингдек, учрашув олдидан Тошкентдаги 21-сонли меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига барча анжомларга эга бўлган хоккей экипировкаси топширилди.

w3FCfZi8bOcBhsP40u83

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!