Тошкентга Халқаро волейбол федерацияси Президенти ташриф буюрди

Халқаро волейбол федерацияси (FIVB) Президенти Ари Грасса бошчилигидаги делегация юртимизга ташриф буюрди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Манбага кўра, мартабали меҳмонни Ички ишлар вазири ўринбосари, Ўзбекистон волейбол федерацияси раисининг биринчи ўринбосари, генерал-маёр Бекмурод Абдуллаев, Спорт вазирининг ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, Миллий Олимпия қўмитаси ҳамда мамлакат волейбол федерацияси ходимлари кутиб олишди.

Сафар давомида диёримизда волейбол спорти ривожини янги босқичга олиб чиқиш, уни янада оммалаштириш, маҳаллий мутахассислар малакасини ошириш, келгусида йирик халқаро мусобақаларни юртимизда ўтказишга доир истиқболли режалар муҳокама этилади. Мартабали меҳмонга FIVB нинг турли бўлимларида фаолият олиб борадиган 4 нафар мутахассис ҳамроҳлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!