Тошкентни ларзага солган 90 кун (1-қисм)
2019 йилнинг 11 сенябри. Айнан шу куни Тошкентнинг «Хумо» муз аренаси дунедаги энг нуфузли ва кучлилардан бири булган «Олий хоккей лигаси»да ўзининг биринчи ўйинини ўтказди. Таъкидлаш жойиз, бу ўйин кутилганданда аъло ўтди. 12 минглик «Хумо» аренасини тўлдириб ўтирган қора кўзлар қувончига «Тошкент»ликлар «Рязань» ХКни йирик хисобда мағлубиятга учратдилар. Таъкидлаб ўтиш керакки, «Рязань» ХК 70 йиллик тарих ва ананаларга эга бўлган номдор клуб.
Томошабинларнинг мехр-мухаббатини қозонишни ва кейинги ўйинни, аникроги ўйинларни интиқлик билан кутишдек эътиборини, замонавий, шинам ва кулай арена, ташкилотчиларнинг эса худди жигарини туйидагидай мехр билан ташкиллаштирган байрами, тез, чиройли ва шижоатли уйин ва яна албатта, якуний хисоб таъминлаб берди.
Ташкилотчилар «мухлисларимиз 30 йилдан бери хоккейсиз ўтиришди, етар» дейишдими, билмадик, кейинги учрашув бир кун ўтар ўтмай бўлиб ўтди. Хайриятки талаффуз килганда тилингиз чалкашиб кетадиган «фриггатрискайдекафобия»(13 ракамидан ирим киладиганлар) хасталигига чалинганлар Ўзбекистонда учрамайди. Чунки 2 уйин 13 сентябрга тўгри келди. Бу ўйинда пойтахтликлар Козоннинг «Барс» клубига қарши музга чиқишди. «Барс» хакида гапирадиган булсак- бу клуб 5 карра Россия Чемпионати голиби булмиш «Ак Барс» клубининг эгизаги хисобланади. Лекин ракибнинг дабдабасига карамай ( «Барс» хозирги кунда 111 шайбани дарвозага жойлаб, лиганинг етакчисига айланган. «Хумо»ликлар бу гал хам устун келишди. Ўйин бошидаги тезкорлик билан урилган иккита голдан сунг, мезбонларларнинг «яна аввалги хисобда ютамиз деган умидларини «Барс»нинг 3 булим уртасига келиб хисобни дурранг килишгани «Канотлилар»ни («Хумо») барчасини бошидан бошлашга мажбур килди. Томошабинларнинг олқишларидан илхомланган мезбонлар ва нихоят «умид ва орзулар» шайбасини дарвозага йуллаб, 3:2 хисоб билан «Барс»ни маглубият аламини тортишга мажбурлашди. Иккинчи ғалаба!
2 ғалабадан сўнг биз учун бу янги спорт турида ғалабаларнинг кети узилмайдигандай туюлар, «Хумо» аренаси эса бу ерга чағвон кўтариб келганларни муз тишлатиб , 2 очкосини олиб қуйиб, бўм-бўш қайтариб юборадиган бир маскандай тушуниларди. Ўз уйимизда Ўтган учинчи ўйин «оёғи ердан узилиб, булутларда парвоз килиб» юрганларни тезгина муз саройидаги ўриндиқларга қайтарди. Шу билан бирга спортдаги олтин қоидани уларнинг миясига куйиб куйди: «ОХЛда ўзингни эр билсанг, рақибингни шер бил». Хар уйин аввалида бош мураббий Попихин Евгений Николаевичнинг оғзидан чиққан бу сўзлар беллашув жадвалининг энг охирги ўринларида турган «Торпедо-Горький» билан бўлган ўйинда уз тасдиғини топди. Биринчи бўлимда «Хумо» битта шайба киритди, ўйин давомида Шербина ва Беляковлар жарохат туфайли майдонни тарк этди. Асосий вактнинг охирига 16 сония колганда эса Горькийнинг «Торпедо»си замбаракдаги ўқ каби, шайбани дарвозага жойлаб қуйди. Ўйин овертаймда давом этди. Унда хам кучлар тенг келди. Буллетлар сериасида эса «Торпедо»чиларнинг мергани аникрок харакат қилгани яққол кузатилди. Мағлубият аччик, «горький» сузининг таржимаси каби.
Сентябрнинг 3чи ўнкунлигида Евгений Николаевич тарбияналувчилари ўзларинг илк мехмондаги, Уралнинг -«Зауралье», «Горняк Учалы», «Южный Урал» ва «Челмет» жамоалар и билан учрашувларига жўнаб кетишди. Айтиш жойиз, учрашувлар умидни оқламади. Биринчи уч учрашувда «Хумо» ўйинни бой берди. Ўйин сифати бўйича эмас, хисоб буйиича. Ўйиндан кейинги хисоботлар хар холда сўзларимизни тасдиқлайди. Дарвозабонлар ўйини тақсинга лойик, аммо колган ўйинчилар ўз имконятларини охирига етқаза олмасликлари «Тошкент»ликларга очко йиғишга йул қўймади. Лекин қалампирни аччигини асал кесганидай битта ютук ва Ўзбекистоннинг дунё хоккей хаётига қўшилиши аламларни сал босди.
26 сентябр 2019 йил Ўзбекистон Дунё Шайба билан Хоккей Федерацияси IIHF аъзосига айланди.
Отабек Джураев.
Матнни ўзбек тилига Искандар Ахмедов таржима қилди.
Фикрлар