Тошкентнинг "Локомотив" клуби "Брага"нинг собиқ мураббийи билан неча йиллик шартнома имзолади? У ишлаган Португалия клуби Европа лигаси финалида ўйнаган

Бир неча соат аввал, Тошкентнинг "Локомотив" клуби португалиялик мураббий билан келишувга эришгани борасида хабар бергандик. Клуб матбуот хизмати шу пайтгача Португалиянинг "Брага" клубида ёрдамчи мураббий сифатида ишлаб келган Микаэль Секейра "темирйўлчилар" билан 2 йиллик битимга имзо чекканини маълум қилди. 2011 йил УЕФA Про лицензиясини қўлга киритган мутахассис ушбу мавсумдан "Локомотив" ПФК бош мураббийи сифатида фаолият олиб боради.

photo_2021-01-07_17-41-08

47 ёшли мураббий 2006-2008 йилги мавсумларда "Брага" клубини бош мураббий сифатида бошқарган. 2010/2011 йилги мавсумда айнан шу жамоада бош менежер бўлиб фаолият юритган.

Микаэль Секейра учун Осиё бегона эмас. Чунки португалиялик мутахассис 2018-2019 йилги мавсумда Саудия Aрабистонининг "Aл-Насср" клубида U-21 жамоаси бош мураббийи бўлиш билан бирга асосий таркибда Руи Виториага ёрдамчи мураббий сифатида иш олиб борган.

Мураббий эришган ютуқлар ҳақида шуни айтиш мумкин, Микаэль Секейра "Брага" бош менежери бўлиб ишлаган йил жамоа Европа лигаси финалида ўйнаган. Осиёдаги фаолиятида эса "Aл-Насср" билан Саудия Aрабистони чемпионлигини қўлга киритган, қолаверса, U-21 жамоаси билан ҳам мамлакат биринчилигида зафар қучган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!