"Тоттенхэм" - "Манчестер Сити": Матнли трансляция

Англия Премьер-лигаси 9-туридан ўрин олган "Тоттенҳэм" - "Манчестер Сити" беллашувини ушбу саҳифа орқали матнли трансляцияда кузатиб боришингиз мумкин. Ўйиннинг хавфли вазиятларини ўтказиб юбормаслик учун саҳифани янгилаб туриш тавсия этилади. 

  • 90'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

  • 90+'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 90'

    Льориснинг ажойиб сейви сабаб "Тоттенхэм" дарвозаси голдан сақланиб қолди. 

  • 88'

    He,ty Lbfi cfhbs rfhnjxrf bikf, jklb/ 

  • 86'

    "Сити"нинг ҳужумлари сўнгги паслардаги ноаниқлик сабаб тўхтаб қолмоқда. 

  • 81'

    Алдервейрелднинг ўрнига Родон майдонга тушмоқда. 

  • 79'

    "Тоттенхэм" хотиржам ўйнашда давом этмоқда. "Сити" шошилиш оқибатида тўпни тез олдириб қўймоқда. 

  • 76'

    Жарима зарбасидан Дайер тепган тўп жонли деворга тегиб қайтди. 

  • 73'

    Бергвейн ўрнига Моура майдонга ташланди. 

  • 73'

    Д Брюйненинг жаримадан тепган тўпи ноаниқ кетди. 

  • 72'

    Маҳрез ўрнига Стерлинг, Бернардунинг ўрнига Фоден майдонга тушди. 

  • 71'

    "Сити"нинг жарима майдонига бўлган узатмалари бесамарлигича қолмоқда. 

  • 68'

    "Сити" тўпни назорат қилмоқда. Аммо бу наф келтирмаяпти. 

  • 65'

    ГОООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Кейннинг узатмасини ҳозиргина майдонга тушган Ло Челсо дарвозага жойлаб қўйди. 

  • 65'

    Ндомбеле ўрнига Ло Челсо майдонга тушди. 

  • 63'

    Сон дарвозабонни ҳам алдаб ўтди. Аммо тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди. 

  • 60'

    "Сити"нинг босими ошиб бормоқда. 

  • 58'

    Соннинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди. 

  • 55'

    Де Брюйненинг зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 52'

    "Ман Сити" жарима зарбасидан унумли фойдалана олмади. 

  • 49'

    Региллоннинг жарима майдонига узатган тўпи ҳимоячилар томонидан қайтарилди. 

  • 47'

    Родрининг узоқ масофадан берган зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди. 

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди. 

  • 45'

    Танаффус. 

  • 46+'

    Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди. 

  • 45'

    Де Брюйненинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси ҳимоячиларга тегиб, майдонни тарк этди. 

  • 43'

    Сиссоко сариқ карточка ишлаб олди. 

  • 41'

    Жезуснинг зарбаси ноаниқ кетди. 

  • 38'

    "Шаҳарликлар" тўпни назорат қилишда давом этмоқда. 

  • 35'

    Регилон Маҳрезни ўтказмади. Ажойиб ҳимояланиш. 

  • 32'

    Маҳрез тўпни узатишга кечикди ва тўп йўқотилди. 

  • 29'

    Льяпортнинг голи ВАР томонидан бекор қилинди. Тўп Жезуснинг қўлига теккан. 

  • 26'

    Хьёйбергнинг узатмасини Бергвейн дарвозага жойлаб қўя олмади. Ҳимоячилар уни зарарсизлантиришга эришди. 

  • 25'

    "Манчестер Сити"нинг ҳужумлари зарбагача етиб бормаяпти. 

  • 22'

    "Тоттенхэм" қарши ҳужумларни пойламоқда. 

  • 19'

    "Тоттенхэм" тартибли ҳимояланмоқда. 

  • 16'

    "Ман Сити" ҳужумда тўпни назорат қилмоқда. 

  • 13'

    Кейннинг голи офсайд сабаб бекор қилинди. 

  • 9'

    Де Брюйненинг голли зарбаси йўлида кутилмаганда Жезус пайдо бўлди. Офсайд. 

  • 7'

    Де Брюйне пас беришга кечикди. 

  • 6'

    Яна "Сити" тўп билан.

  • 5'

    ГОООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Сон Ндомбеленинг узатмасини дарвозага жойлаб қўйди. 

  • 4'

    Бернарду Силванинг жарима майдонига узатган тўпи ҳимоячилардан ўтмади. 

  • 3'

    Дастлабки дақиқаларда "Манчестер Сити" ҳужумда фаолроқ. 

  • 2'

    Торреснинг зарбасини Льорис ушлаб олди. 

  • 1'

    Ўйин бошланди. 

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда. 

  • 0'

    "Манчестер Сити" таркиби билан танишинг:

  • 0'

    "Тоттенҳм" таркиби қуйидагича:

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол мухлислари. АПЛ 9-туридан ўрин олган энг марказий учрашув бироздан сўнг бошланади. Ушбу баҳсни Абдулвосид Валихонов матнли трансляция усулида эътиборингизга ҳавола этади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!