Ads

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби ўзининг бельгиялик ҳимоячиси Тоби Алдервейрельдни ёзги трансферлар даврида сотиб юборишмоқчи.

Mirror нашрининг ёзишича “шпорлар” яна бир йилдан сўнг шартномаси якунланадиган Алдервейрельдни текинга қўйиб юбормаслик учун ҳам уни мавсум якунланган трансферга қўйишмоқчи. “Тоттенхэм” уни 30 миллион еврога баҳоламоқда.

Таъкидлаш керакки 30 ёшли футболчига МЮ, "Барселона" ва "Ювентус" клубларидан қизиқишлар мавжуд.