"Тоттенхэм" Англия лига кубогидан чиқиб кетди

Англия лига кубогидан ўрин олган "Фулхэм" - "Тоттенхэм" баҳси бўлиб ўтди. Унда Силва шогирдлари пенальилар сериясида ғалаба қозонди. 

Дастлаб, 19-дақиқада Ван де Вен ўз дарвозасини ишғол қилди. Шундан сўнг 56-дақиқада Ришарлисон ҳисобни тенглаштирди. Пенальтилар сериясида эса "шпорлар" 5:3 ҳисобида имкониятни бой берди. 

Шу тариқа, "Фулхэм" Англия лига кубогининг кейинги босқичига йўл олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!