"Тоттенхэм" АПЛ аутсайдеридан 46 миллион еврога футболчи сотиб олмоқчи
"Вулверхэмптон" ҳужумчиси Йёрген Ларсен фаолиятини Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби сафида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "ChronicleLive" нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, "шпорлар" Муҳаммад Қуддуснинг жароҳати туфайли ҳужум чизиғини кучайтиришга ҳаракат қилмоқда. Номзодлар орасида “Вулверхэмптон” ҳужумчиси Йёрген ҳам бор. Лондонликларга бу трансфер 46 миллион еврога тушиши мумкин. Бундан ташқари, норвегиялик форвардга "Ньюкасл", "Кристал Пэлас" ва "Ноттингем Форест" жамоалари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
25 ёшли футболчининг ҳозирда "трансфермаркт" порталидаги нархи 40 миллион еврони ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, Ларсен жорий мавсум "бўрилар" сафида 21 та учрашувда майдонга тушиб, 3 та гол киритишга эришди.



Фикрлар