"Тоттенхэм" "Барса" нишонидаги футболчига "кўз олайтирмоқда"

"Атлетико Мадрид"нинг бира тўла икки футболчиси келаси ёзда фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин. "Тоттенхэм" клуби мадридликлар дарвозабони Ян Облак ва ярим ҳимоячиси Янник Феррейра Карраскони нишонга олган. Бу ҳақда "Marca" нашри хабар берди.

Трансферлар ойнаси вақтида Карраско "Барселона"га ўтиши мумкин эди, бироқ "кўк-анорранглилар" клубининг молиявий муаммолари туфайли трансфер амалга ошмай қолди.

"Шпорлар" раҳбарияти "Атлетико"нинг Янник борасидаги талабларини қондиришга тайёр. Бундан ташқари, инглиз клуби 30 ёшли Облакни қўлга киритмоқчи, аммо словениялик посбоннинг "матрасчилар" билан 2028 йилгача мўлжалланган шартномаси бор.

Антонио Конте жамоаси Облакни 2024 йилда шартномаси якунланадиган 36 ёшли Уго Льорис ўрнига олиб келмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!