"Тоттенхэм" "Бавария"дан келган илк таклифни рад қилди

"Бавария" Харри Кейн учун илк таклиф билан чиққанди. Аммо "Тоттенхэм" уни рад қилди, дея хабар берди "Sky Sports" нашри. 

Мюнхенликлар ҳужумчи учун 70 миллион евро ва қўшимча бонуслар тўламоқчи эди. Ҳозирча "шпорлар" бу таклифга рози бўлмапти. Улар бу трансфердан камида 100 миллион фунт ишлаб олишни режалаштирган.

Миш-мишларга кўра, раҳбарият ҳам Кейнни қўйиб юборишга тайёр, лекин "Тоттенхэм" АПЛ клублари уни сотиб олишини хоҳламаяпти. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию