"Тоттенхэм" "Бавария"га кетган Кейнга кутилмаган ўринбосар топди

Бельгиянинг “Гент” клубига тегишли бўлган 21 ёшли ҳужумчи Гифт Орбан фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириш имкониятига эга.

Инсайдер Николо Скиранинг ижтимоий тармоқлар орқали хабар беришича, нигериялик футболчининг хизматларига "Тоттенхэм" қизиқмоқда. Қизиғи, "шпорлар" Орбанни "Бавария"га ўтган Харри Кейнга ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Гифт Орбан ўтган 2022/2023 йилги мавсумда “Гент” сафида жами 22 та ўйинда майдонга тушиб, 20 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!