"Тоттенхэм" Бэйлни сотиб олишга тайёр

Мадриднинг "Реал" клуби вингери Гарет Бэйл мавсумлар оралиғида яна "Тоттенхэм"га қайтиши мумкин. Бу ҳақда Marca нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “шпорлар” бугун 30 ёшни қарши олаётган уэльслик футболчини 50-60 миллион евро эвазига сотиб олишга тайёр. Бундан ташқари лондонликлар унга “қироллик клуби”даги каби йилига 17 млн евро маош тўламоқчи эмас, бунга уларнинг молиявий қурби етмайди. Агар Бэйл “Тоттенхэм”га қайтса, кўпи билан 8,5 млн евро маош олиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Бэйл “Реал”нинг режаларига кирмайди ва раҳбарият уни трансферга қўйган. Аммо, ҳозирча бирор бир жамоа уни сотиб олиш бўйича расмий таклиф юбормади.

Маълумот учун, Бэйлнинг “Реал” билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган. Унинг трансфер нархи эса 60 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!