"Тоттенxэм" бош мураббийи Роберто Де Зерби Ришарлисон ҳақида фикр билдирди
"Тоттенxэм Хотспур" бош мураббийи Роберто Де Зерби жамоа ҳужумчиси Ришарлисон ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Унинг таъкидлашича, Ришарлисон турли позицияларда ўйнай олади ва жамоа учун муҳим футболчи ҳисобланади. Мураббий унинг шахсияти ва майдондаги ҳаракатларини юқори баҳолади.
"Ришарлисон турли позицияларда ўйнай олади. У яхши инсон, ҳалол ва тоза руҳиятга эга футболчи. Мен унинг ўйин услуби, руҳияти ва ёндашувини ёқтираман. Ҳужум чизиғида биз турли футболчилардан фойдаланишимиз мумкин, аммо менимча, мақсадимизга эришиш учун Ришарлисон энг яхши ҳолатда бўлиши керак", — деди Де Зерби "NBC Sports" нашрига берган изоҳида.
Жорий мавсумда 28 ёшли Ришарлисон барча мусобақаларда 37 та учрашувда майдонга тушиб, 10 та гол ва 4 та голли узатма муаллифи бўлди.

Фикрлар