“Тоттенхэм” деярли бутун таркиб билан хайрлашади
Антонио Конте “Тоттенхэм”ни юқори мақсадлар сари курашадиган жамоага айлантириш мақсадида таркибда жиддий ўзгаришларни амалга оширмоқда.
“Шпорлар” трансферлар якунланишига етарлича муддат бор бўлган бир пайтда олтита янги ўйинчини олишга улгурди. Конте талабига кўра, пойтахт клуби Фрэйзер Форстер, Клеман Лангле, Жед Спенс, Ив Биссума, Иван Перишич ва Ришарлисон билан шартнома тузди.
Энди клуб мутасаддилари Конте ишонч билдирмайдиган ўйинчилардан қутилиши керак. Бу рўйхатга Танги Ндобмеле, Жовани Ло Чельсо, Харри Уинкс, Серхио Регилон, Яфет Танганга, Жо Родон, Эмерсон Роял, Мэтт Дохерти ва Брайан Хиль киритилган.
Фикрлар