“Тоттенхэм” футболчилари Моуриньога бош кўтарди
Буюк Британия оммавий ахборот воситалари “Тоттенхэм”да ички муҳит бузилгани ҳақида ёзмоқда.
Маълумотларга қараганда, жамоа ўйинчиларининг бир гуруҳи бош мураббий Жозе Моуриньога норозилик билдирмоқда. Улар бош мураббийнинг жамоа юлдузлари Деле Алли ва Гарет Бэйлга муносабатини ҳазм қила олмаяпти. Яқинда португалиялик мутахассис ҳар икки футболчини қаттиқ танқид қилганди.
Бундан ташқари, клуб раҳбарияти Жозе Моуриньони истеъфога чиқара олмаслиги ҳам футболчиларга босим ўтказмоқда. Агар “Тоттенхэм” бош мураббийни алмаштирадиган бўлса, португалиялик мутахассисга катта миқдорида компенсация тўлаши керак бўлади. Мутахассислар “Тоттенхэм” премьер-лиганинг охирги бешта ўйинидан тўрттасида мағлубиятга учраганини айнан бош мураббий ва футболчилар ўртасидаги келишмовчиликка боғламоқда.
Фикрлар