"Тоттенхэм" футболчиси фаолиятини МЛСда давом эттиради

"Тоттенхэм" расмий матбуот-хизматига кўра, клуб вингери Виктор Ваньяма фаолиятини МЛСда давом эттиради.

Маълумотларга кўра, кениялик хавбекнинг "Монреаль Импкат" клубига трансфер ишлари тўлақонли якунланган. Футболчи АҚШ клуби билан уч йиллик шартнома имзолади.

28 ёшли футболчи "шпорлар" сафида 2016 йилдан буён тур суриб келаётган эди. Ортда қолган давр мобайнида у 97 та ўйинда 7 гол киритган.

Маълумот ўрнида, Ваньяма "Монреаль Ипмкат" клубида Тьерри Анри қўл остида тўп суради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!