"Тоттенхэм" футболчиси охирги бор нима учун йиғлаганди?

Англия терма жамоасининг ишончли ҳимоячиларидан бири 26 ёшли Эрик Дайер бир неча йиллардан бери “Тоттенхэм” жамоасининг шарафини муносаб тарзда ҳимоя қилиб келмоқда.

Албатта, футболда ва ҳаётда бир қанча кутилмаган ҳолатлар ҳам юз бериши табиий. Эрик Дайер эса хориж ОАВга берган интервьюсида охирги марта қачон йиғлагани ҳақидаги саволга жавоб берар экан, бунга қуйидагича жавоб қайтарди:

- «Ҳаётнинг ўзи» фильмини томоша қилган пайтимда йиғлаганман. Кўзларим жиққа ёшга тўлган ва шу ҳолатимда мени укам кўриб қолган! Кейин устимдан кулиб юрган. Ҳа, фильмларни томоша қилган пайтимда мен шунақа ҳиссиётларга берилиб кетаман, нима ҳам дердим?

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!