"Тоттенхэм" футболчиси қамоққа олинди
Британия нашрлари "Тоттенхэм" клуби чап қанот ҳимоячиси Дэнни Роуз қамоққа олингани ҳақида ёзмоқда.
The Telegraph тарқатган хабарга кўра, Нортгемптон полицияси автомагистралда авария содир этгани учун 30 ёшли футболчини қўлга олган. Кеча 23 декабрь куни “шпорлар” аъзоси катта тезликда ҳаракатланиш оқибатида автомашина бошқарувини йўқотган ва йўл транспорт ҳодисаси содир қилган. Авария натижасида Роузга жиддий жароҳат етмаган. Аммо у автомобилни хавфли бошқаришда айбланмоқда.
Роуз жорий мавсум “Тоттенхэм” сафида бирорта ҳам ўйинда иштирок этгани йўқ. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси июнда ўз ниҳоясига етади.
Фикрлар