
"Тоттенхэм" футболчиси янги мавсумни Италияда бошлайдиган кўринади
"Тоттенхэм" клуби ўнг қанот ҳимоячиси Серж Орье янги мавсумни Италия А Сериясида бошлаши мумкин.
Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра, 27 ёшли ивуарлик футболчини "Милан" ўз сафига қўшиб олмоқчи. Ўз навбатида “шпорлар” ҳам уни сотишга тайёр. Энди фақатгина “россонерилар” футболчи билан келишувга эриша олишса бас.
Орье жорий мавсум Англия премьер-лигасида жами 24 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 6 та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди. Унинг трансфери эса 16 млн еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар