“Тоттенхэм” футболчиси йил сўнггига қадар сафдан чиқди

Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби ҳимоячиси Тоби Алдервейрелд жамоасига бўлажак учрашувларда ёрдам бера олмайди. Sky Sports хабарига кўра, бельгиялик футболчи йил сўнггига қадар сафдан чиққан.

“Шпорлар” устози Маурисио Почеттино ҳам бу хабарни тасдиқлади. Тоби  2 ноябр санасида “Реал”га қарши(3:1) кечган баҳснинг 24-дақиқасида жароҳат олиб, майдонни тарк этган эди.

Шу боис, у жамоасининг яқин 10 ўйинида иштирок эта олмаслиги аниқ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!