"Тоттенхэм" ҳимоячиси фаолиятини "Бавария"да давом эттириши мумкин

"Бавария" қишки трансферлар ойнасида ўз таркибига битта ҳимоячи қўшиб олишни мақсад қилган ва клуб радарида "Тоттенхэм" вакили Эрик Дайер ҳам бор, дея хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо. 

Англиялик футболчи "шпорлар"нинг кубок доирасида бўлиб ўтган "Бёрнли"га қарши учрашувида қайдномага киритилмади. Сабаби, у Германияга йўл олишни истамоқда. Шу билан бирга, Дайер мюнхенликлар билан шахсий келишувга эришиб бўлди. Энди томонлар музокараларни бошлаши керак. 

"Тоттенхэм" ҳам мазкур ойда битта ҳимоячи билан шартнома имзолашни истайди. Лондонликлар янги трансферни амалга оширганидан кейингина Эрикка жавоб бермоқчи. Айни пайтда клуб "Женоа"дан Раду Драгусинни сотиб олиш борасида музокаралар олиб бормоқда. Аммо курашда Италиянинг бошқа клублари ҳам бор. 

Дайер 2014 йилда "Спортинг"дан "Тоттенхэм"га 5 миллион эвазига келиб қўшилган. "Бавария" ҳам ҳимоячи учун 5 миллион евро таклиф билан чиқиши борасида миш-мишлар мавжуд. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!