«Тоттенҳэм» ҳимоячиси «Манчестер Юнайтед»га ўтиши мумкин
«Тоттенҳэм» ва Англия терма жамоаси ҳимоячиси Жед Спенс атрофидаги қизиқиш тобора ортаяпти. Ёш футболчига нисбатан эътибор, айниқса, етакчи клублар томонидан кучайган.
TEAMtalk нашри ёзишича, Спенс учун курашга энди «Манчестер Юнайтед» ҳам қўшилди. «Қизил иблислар» ёзги трансфер ойнаси ёпилгунча ҳимоячини сотиб олиш бўйича расмий таклиф киритишга тайёр экани хабар қилинмоқда.
Жед Спенс 2022 йили «Мидлсбро» клубидан «Тоттенҳэм» сафига 14 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг лондонликлар билан амалдаги шартномаси 2029 йил 30 июнига қадар мўлжалланган.
2025/26 йилги мавсумда ҳимоячи «шпорлар» таркибида барча мусобақалар доирасида 44 та ўйин ўтказди. Шу билан бирга, у гол ёки голли пас билан ажралиб турмади. Transfermarkt портали Спенснинг бозор қийматини 30 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Фикрлар