“Тоттенхэм” икки супертрансферга қўл уради

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Лондоннинг “Тоттенхэм” клуби жамоа ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида   ҳужумчиларни сотиб олиш бўйича фаол иш олиб боришда давом этмоқда.

CaughtOffside маълумотларига кўра, лондонликлар “Ливерпуль”дан Коди Гакпо ва “Манчестер Сити”дан Савиони ўз сафига қўшиб олмоқчи. Таъкидланишича, Савио реалроқ мақсад ҳисобланади, чунки бразилиялик футболчининг ўзи “Тоттенхэм”га қўшилишни истамоқда.

Гакпонинг трансферига келсак, унинг “Ливерпуль”дан кетиши мерсисайдликлар Брэдли Баркола ва Ибраима Мбайени трансфер қила олишига боғлиқ масала ҳисобланади.

Англия Премьер-лигасининг янги мавсуми биринчи турида “Тоттенхэм” меҳмонда “Брентфорд”га қарши ўйнайди. Учрашув 22 август куни Тошкент вақти билан соат 21:30 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!