"Тоттенхэм" Италиядан яна бир футболчи олиб келяпти

"Тоттенхэм" "Интер" вингери Иван Перишич билан келишувга эришишга яқин турибди. Музокаралар душанба кунидан бери давом этяпти.

Хорватиялик футболчи Лондон клуби билан 2 йиллик битим тузишга умид қилмоқда. 33 ёшли футболчининг "Интер" билан амалдаги шартномаси жорий йилнинг 30 июнида якунига етади.

"Шпорлар" уни эркин агент сифатида жамоага ўтишини хоҳламоқда.

Маълумот ўрнида, Перишич "Интер" сафида умумий 254 учрашувда майдонга тушиб 55 та гол киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!