"Тоттенхэм" Кейнни "Бавария"га бермоқчи эмас!
"Тоттенхэм" клуби "Бавария"нинг Харри Кейн бўйича юборилган навбатдаги таклифини рад этди. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Маълум бўлишича, мюнхенликлар ҳужумчи учун 80 миллион евро таклиф қилган. Бироқ Лондон клуби раҳбарияти бу суммани кам, деб ҳисоблаган. Футболчининг ўзи тез орада келажаги борасида бир қарорга келиши айтилмоқда.
аввалроқ, Кейнга Мадриднинг "Реал" клуби қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. "Қироллик клуби" англиялик форвардни Карим Бенземага ўринбосар сифатида кўраётгани ҳақида хабарлар чиққанди.
Фикрлар