"Тоттенхэм" Кейнни фақат икки клубдан бирига сотмоқчи

"Тоттенхэм" ҳужумчи Харри Кейнни Бундеслига ёки Ла Лига клубига сотиши мумкин. 

Аввал хабар қилинганидек, лондонликлар форвард АПЛнинг бошқа клубига ўтишини хоҳламаяпти. 

"The Times" нашрининг ёзишича, агар Кейнни ёзда қўйиб юбориш зарурати туғилса, "Бавария" ёки "Реал" потенциал харидорга айланиши мумкин. Агар "шпорлар"нинг собиқ устози Маурисио Почеттино "қироллик клуби"га ўтган тақдирда, футболчи Мадридга йўл олиши мумкин. 

Маълумот учун, Харри жорий мавсум 30 та ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол урди ва 3 голга ҳаммуаллифлик қилган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!