"Тоттенхэм" "Лондон дербиси"да мағлуб бўлди
Англия Премьер-лигаси 25-туридан ўрин олган "Вест Хэм" - "Тоттенхэм" учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда меҳмонлар 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.
Дастлаб, майдон эгалари тезкор гол билан ҳисобни очди. Майкл Антонио яқин масофадан рақиб дарвозасини ишғол этди. Иккинчи тайм бошида "болғачилар" ҳисобни ишончли кўринишга келтирди. Қулай имкониятга эга бўлган Жесси Лингард мўлжалда адашмади. Бу голларга "шпорлар" бир марта жавоб қайтаришни уддалади. Бурчакдан етказиб берилган тўпни Лукас Моура дарвозага тўғирлаб юборди.
Шу тариқа, "Лондон дербиси"да ғалаба қозонган "Вест Хэм" очколари сонини 45 тага етказиб, онлайн турнир жадвалида кучли тўртликка кириб олди. Мағлубият аламини тотиб кўрган "Тоттенхэм" 9-поғонани банд этган.
- 90+5'
Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!
- 90+4'
Лингард ўз ўрнини Ноубелга бўшатиб берди.
- 90+2'
Сон дарвозабон устидан тўпни ошириб, зарба йўллади. Тўп устундан қайтди.
- 90'
Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.
- 88'
Соннинг навбатдаги узатмасидан кейин ҳимоячилар тўпни қайтарди.
- 85'
Ҳаммаси жойила. Соуфал ўйинни давом эттира олади.
- 82'
Соуфалга тиббий ёрдам керак.
- 81'
"Шпорлар" олдинга ўтишдан тинмаяпти. Бироқ голдан дарак йўқ.
- 79'
Бэйлнинг супер зарбасидан кейин тўп тўсинни титратди.
- 77'
Деле Алли Серхио Регилонни алмаштирди.
- 74'
Жамоадошининг узатмасига етиб бориш учун Лингардга тезлик етишмади. Льорис ундан чаққонроқ чиқди.
- 72'
Футболчилар асабини жиловлаб олмаса бўлмайди! Рефери Пабло Форнальсни ҳам огоҳалнтирди. Бу кетишда кимдир майдондан четлатиниши мумкин.
- 69'
Ҳакам ўйин назоратини қўлдан чиқмоқчи эмас. У Майкл Антониога ҳам сариқ карточка кўрсатди.
- 68'
Форнальсга сариқ карточка кўрсатилди.
- 67'
Кейн жарима майдони ичига ақлли узатма амалга оширди. Бироқ шериклари тўпга ета олмади.
- 64'
ГООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Ҳисоб қисқарди!
Бэйлнинг бурчакдан етказиб берган тўпини Лукас Моура дарвозага тўғирлаб юборди.
- 60'
Бу сафар Бэйлнинг уриниши хавфли чиқди. Бироқ зарбага аниқлик етишмади.
- 58'
Стандартни ижро этган Кейн аниқ зарба йўллади. Тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.
- 56'
Кейнни қоида бузиш эвазига тўхтатиб қолган Соучек огоҳлантирилди.
- 53'
Бэйлнинг жарима майдонига оширган тўпини ҳимоячилар Кейнгача ўтказмади.
- 50'
Нималар қиляпти бу "Вест Хэм"?! Мезбонлар ҳамон ўйин назоратини ўз қўлида ушлаб турибди.
- 48'
ВАРга қулоқ солган бош ҳакам голни барча қоидага зид эмас деб топди. "Ветс Хэм" - "Тоттенхэм" 2:0.
- 47'
ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Вест Хэм" иккинчи голни киритди!
Жарима майдони ичида қулай имконият ҳосил қилган Лингард узоқ бурчакни ишғол этди.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди!
- 46'
Таймлар оралиғида Маур юриш амалга оширди: Бэйл ва Доэрти Ламела ҳамда Танганга ўрнига ўйинни давом эттиради.
- 46'
Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!
- 45+3'
Танаффус!
- 45+2'
Кейннинг бу сафарги уринишини Фабиански қайтарди. Бўлим сўнгига келиб меҳмонлар ҳам анча фаоллашди.
- 45'
Биринчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди.
- 44'
Бу сафар тўпни йўқотган Регилон Боуэнга нисбатан қўполлик ишлатди. Ҳакам уни ҳам огоҳлантирди.
- 43'
Эрик Ламела тайм сўнгида жамоасининг илк аниқ зарбасини йўллади. Фабиански тўпни эгаллаб олди.
- 42'
Лингардни йиқитган Пьер-Эмиль Хьёрберг сариқ карточкага лойиқ кўрилди.
- 39'
Регилон зарба беришга кечикди. Унга ҳимоячилар кўпчилик бўлиб қаршилик кўрсатишни уддалади.
- 38'
Доусоннинг бош билан йўллаган аниқ зарбаси хавфли тус олди. Льорис ўз ўрнида.
- 36'
Рақибга нисбатан ишлатилган қўполлик учун Эрик Ламела огоҳлантирилди.
- 33'
Кресуэллнинг узатмасидан кейин ҳимоячилар тўп йўналишини ўзгартирди. Хавф бартараф этилди.
- 31'
Мойес шогирдлари жарима майдонига яқин ҳудудда стандарт взаиятга эга бўлди.
- 28'
Сон стандартдан яхши зарба берди. Бироқ ҳимоячилар ерлатиб берилган зарба йўлига гов бўлди.
- 27'
Регилон жарима майдонига узатма амалга оширди. Ҳимоячи тўпни қўли билан қайтаргани учун ҳакам ўйинни тўхтатди.
- 25'
Тўп майдон марказида. Ўйин темпи бироз пасайди.
- 22'
Хьёйбергнинг узатмасидан кейин жамоадоши тўпга ета олмади.
- 20'
Кейннинг зарбаси кучсиз чиқди. Дарвозабон катта қийинчиликсиз тўпни эгаллаб олди.
- 19'
Моуриньо шогирдлари тўп назоратини қайтариб олди.
- 17'
Иккинчи қаватдаги тўп учун курашда Соуфаль рақиби билан жиддий тўқнашиб кетди. Унга тиббий ёрдам керак.
- 15'
"Шпорлар" бурчакдан тўпни ўйинга киритиш имкониятини қўлга киритди. Ламела тўп олдида.
- 13'
Харри Кейннинг кучли зарбаси бироз ноаниқ кетди.
- 12'
Жарима майдони ичидаги Форналсни ҳимоячилар зарарсизлантирди.
- 10'
Лингард тушунарсиз ҳаракат қилди ва жамоасининг ҳужуми барбод бўлишига сабаб бўлди.
- 9'
Ламела жарима майдони марказига узатма амалга оширди. Ҳимоячилар вазиятни бартараф этди.
- 7'
Гол урган "болғачилар" тўлиқ назорат учун ҳаракат қилмоқда. Уларнинг фаоллиги голга олиб келиши мумкин.
- 5'
ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Учрашувда ҳисоб очилди!
Жарима майдони марказига етказиб берилган тўпни Майкл Антонио дарвозага тўғирлаб юборди. Илк зарбани қайтарган Льорис такрорий уриниш олдида ожиз қолди.
- 3'
Меҳмонлар дастлабки дақиқалардан тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қилмоқда.
- 1'
Ўйин бошланди!
- 0'
Футболчилар майдонга тушиб келди. "Лондон дербиси" старт олиш арафасида!
Фикрлар