"Тоттенхэм" Мадрид клубидан футболчидан харид қилади

"Атлетико" дарвозабони Ян Облак фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин. Футболчи "Тоттенхэм" қизиқишлари доирасига тушиб қолди. Бу ҳақда "Manchester Evening Standart" нашри хабар берди.

Лондонликлар 29 ёшли дарвозабонни 35 ёшли Уго Льорисга ўринбосар сифатида кўрмоқда. Франциялик кипернинг шартномаси 2024 йилда якунига етади.

"Тоттенхэм" Облак борасида "Манчестер Юнайтед" билан рақобатлаша олишига ишончи комил. Боиси, манкунианликлар Давид де Хеа билан хайрлашмоқчи ва унинг ўрнига словениялик посбонни харид қилишни мўлжалламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ян Облакнинг шартномасида товон пули 120 миллион еврони ташкил этади. Унинг "Атлетико" билан шартномаси 2028 йилнинг ёзида якунига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!