"Тоттенхэм" жароҳат олган ҳужумчиси Харри Кейн ўрнини тўлдириш бўйича ишлашда давом этмоқда.

Лондон клубининг вакиллари "Милан" форварди Кшиштоф Пионтек трансфери бўйича миланликларнинг расмийлари билан музокараларни бошлашди.

Аввалроқ, "шпорлар" польшалик форвардни ижарага олмоқчи бўлишди ва рад жавобини олишди. Кейинчалик, 24 ёшли футболчи учун 2 футболчини беришни таклиф қилганди ва яна рад жавобини олганди.

"Россонерилар" бир йил аввал "Женоа"дан 35 млн евро эвазига сотиб олган футболчиси учун 28-30 млн евро сўрамоқда.

Эслатиб ўтамиз, Пионтек А Серияининг сўнгги 3 та баҳсини заҳирада ўтказди. У фақат Италия кубоги доирасида кечган СПАЛ (3:0) га қарши учрашувда майдонга тушди ва битта гол урди.

Куни кеча, жорий мавсум 18 та беллашувда 4 та гол урган форварднинг агенти "Милан" расмийлари билан учрашиб, мижозининг келажаги борасида гаплашиб олди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар