“Тоттенхэм” мураббийи ўйиндан кейин отасининг ўлимидан хабар топди

"Тоттенхэм" Премьер-лига доирасидаги "Ноттингем Форест"га қарши уй учрашувида 0:3 ҳисобида ютқазди. Ўйиндан кейин "шпорлар" устози Игор Тудор оилавий сабабларга кўра матбуот анжуманига келмади.

Мухлислар Тудор натижа туфайли журналистлар олдига бормаган деб гумон қилишди, аммо йўқ. Хорватиялик мураббийнинг оиласида ўйиндан сўнг "Тоттенхэм" устози отасининг вафоти ҳақида хабар топди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.

"Тоттенхэм" навбатдаги ўйинини 12 апрель куни "Сандерленд"га қарши ўтказади. Бундай узоқ танаффус халқаро паузадан сўнг Англияда Англия кубогининг 1/4 финал ўйинлари ўтказилиши билан боғлиқ. "Шпорлар" бу турнирни аллақачон тарк этишган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!