"Тоттенхэм" мухлислари учун нохуш хабар
Жамоа бош мураббийи Антонио Контенинг таъкидлашича, клуб етакчиларидан бири Сон Хён Мин
оёқ мушаклари қисмида пайдо бўлган жароҳат туфайли январь ойида бошқа майдонга туша олмайди.
"Шпорлар"ни январь ойида кутиб турган ўйинлар: "Морекамбе"(Англия кубоги), "Челси"(Лига кубоги), "Арсенал"(Премьер-Лига), "Лестер"(Премьер-Лига), "Челси"(Премьер-Лига).
Маълумот ўрнида, кореялик ўйинчи ушбу мавсум барча мусобақаларда 25 та ўйинда 9 гол урди ва 5 ассистни амалга оширди.
Фикрлар